Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Аcқар Толибжонов ЎФФдаги вазифасидан озод этилди

13.10.2017

Асқар Толибжонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасига кирувчи футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бунгача Асқар Толибжонов ЎФФда вице-президент ва бирмунча аввал тугатилган Терма жамоалар марказида директор вазифасида ишлаб келган эди. ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясидан кейин эса спорт маҳоратини ошириш олий мактабининг директори ўринбосари лавозимини эгаллаб турган эди.

Ҳозирда мактаб директори ўринбосари лавозимига янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бир вақтда футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Республика олий мактабининг раҳбариятида ҳам ўзгаришлар амалга оширилди. Шу пайтгача мактаб директори бўлиб ишлаб келган Анатолий Климовнинг ўрнига Фарҳод Ортиқов тайинланди. Ортиқов бунгача Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтида турли лавозимларда ишлаб келган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО