Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ФИФА рейтингида пастга «шўнғидик»

17.10.2017

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) бугун дунё терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмаган Ўзбекистон терма жамоаси аввалги рейтинг жадвалига нисбатан пастга қулади.

Терма жамоамиз 7 поғона пастга тушди ва топ-70ни тарк этди — 76-ўрин. Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 470ни ташкил қилмоқда. Сентябрь ойидаги рейтинг билан таққослаганда ҳисобимиздаги очколар 41тага камайиб кетди. Шу бирга, термамиз Осиё қитъасида 8-ўринга тушиб кетди. Бу галги жадвалда бизни қитъа грандларидан ташқари Хитой, Саудия Арабистони ва БАА терма жамоалари ортда қолдиришди.

Осиёда Эрон терма жамоаси бирданига 9 поғона кўтарилиб, ҳамон қитъанинг энг кучли жамоаси бўлиб турибди. Кучли учликка Австралия ва Япония терма жамоалари ҳам кирган. Хитой эса, кутилмаганда, Ж.Кореяни қувиб ўтиб, 4-поғонага чиқиб олди.

Умумий рейтингни Германия терма жамоаси бошқариб турган бўлса, Бразилия очколар бўйича уларга бироз яқинлашди. Кейинги поғоналарни Португалия, Аргентина ва Бельгия банд этиб турибди.

Манба: stadion.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО