Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Қатар Футбол Уюшмаси билан меморандум имзолади

18.10.2017

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, Ўзбекистон ва Қатар федерациялари ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиб, уни раҳбарият ва мансабдор шахслар, шунингдек, техникавий масалалар бўйича экспертлар, мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар орқали самарали йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Ҳамад бин Ҳалифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Қатар Футбол Уюшмасининг ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумини имзоладилар.

Ушбу меморандум икки федерациянинг турли тоифадаги жамоаларига ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва мусобақаларда иштирок этиш, тегишли мутахассис ва экспертларига ўқув курслари, семинар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари томонлар спорт иншоотларини қуриш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш ҳамда икки мамлакат терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш бўйича ҳам ҳамжиҳатликда ишлашга келишиб олдилар.

“Бу меморандум ва келишувдан жуда кўп нарса кутяпман”, – дейди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига. “Чунки, меморандум фақатгина футбол ўйинида иштирок этадиган мутахассислар билан боғлиқ эмас. Бу келишув футбол бошқарувида муҳим аҳамият касб этадиган бошқарув аппаратига ҳам бевосита тааллуқлидир. Зеро, ушбу меморандум Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларига менежмент, маркетинг ва реклама фаолияти, спорт тиббиёти, футболда жисмоний тайёргарлик ва техникавий йўналишни аниқлаб олиш, таълим ва тадқиқотлар каби соҳаларда Қатарда ўқиш ва малака ошириш имкониятини яратиб беради. Бу эса бизга кадрлар билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал қилиш имконини беради”.


Қатар сафари Умид Аҳмаджоновнинг ЎФФ президенти этиб сайланганидан бери амалга оширган учинчи хорижий сафаридир. Бунга қадар Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино ва БАА футбол уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан учрашган эди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО