Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

19.10.2017

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича музокараларни якунлади. Ўйин 14 ноябрь куни БААда ўтказиладиган бўлди. Ўйин бўлиб ўтадиган жой ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов БААга уюштирган расмий ташрифи давомида БАА Футбол Уюшмаси вице-президенти Абдулла Носир ал-Жунайбий билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган эди.

БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ЎФФ ва БАА Футбол уюшмаларининг меморандуми доирасида амалга оширилаётган иккинчи иш ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистон Кубогининг финалини бошқариш учун БААдан Муҳаммад Абдулла Ҳасан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси таклиф қилинган эди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО