Тезкор хабар! Ойбек Қиличев бир йил муддатга футболдан четлатилди

24.10.2017

Олий Лига 26-тури доирасида мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

Анчагина қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршиликлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтадиган бўлсак, “Локомотив” ва “Қўқон-1912” шу пайтга қадар Олий Лига доирасида 5 марта тўқнаш келишган. Учрашувларда катта устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида бўлиб турибди.

“Локомотив” ҳозиргача ўтган ўйинларнинг 3тасида зафар қучган, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар эса “Локомотив”ни ҳали умуман мағлуб этишган эмас.

Тошкентликлар ушбу рақиб дарвозасини 11 марта ишғол этишган. Ўз дарвозамиздан эса 4та гол ўтказиб юборганмиз. Ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабамиз эса ўтган йили қўлга киритилган бўлиб, ўшанда ўз уйида “Қўқон-1912”ни қабул қилган “Локомотив” рақиб дарвозасини жавобсиз 4 марта ишғол этганди.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

17.05.2017 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:1

14.10.2016 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 4:0

30.05.2016 “Қўқон-1912” – “Локомотив” 1:3

16.10.2015 “Қўқон -1912” – “Локомотив” 2:2

24.05.2015 “Локомотив” – “Қўқон-1912” 1:0

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО