Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этади

09.11.2017

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланд Футбол Ассоциацияси таклифига кўра шу йилнинг 6-9 декабрь кунлари Бурирам шаҳрида бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этади.

Ушбу мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам ва Мьянма терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.

 

“А” гуруҳи

Тайланд

Япония

КХДР

 

“В” гуруҳи

Ўзбекистон

Вьетнам

Мьянма

 

Ушбу мусобақа ФИФА ташкилоти билан яқин ҳамкорликда фаолият юритувчи “Mc Sport” World Organization томонидан ташкил этилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО