Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизга ташриф буюради

11.11.2017

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган дастурлар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ОФК томонидан миллий ассоциацияларни ривожлантириш дастури асосида турли лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани аввал хабар қилинганди.

Жумладан, Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан юртимизнинг Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ҳамда Республика Олий Спорт Маҳорати Футбол Мактабига қарашли сунъий қопламали майдон тўлалигича реконструкция қилишга жами 600 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиладиган бўлди.

Учрашув давомида эришилган келишувга кўра Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари расмий ташриф билан юртимизга келади.

Ташриф давомида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, бу учрашувлар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтдадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Ўзбекистон Кубогини топширади.

ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО