Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 4 поғона пастлади

23.11.2017

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 437 (470) очко билан 80-поғонага жойлашди. Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 4 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллади.

Янги рейтингга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон ўзидан Сурия ва Ироқ терма жамоаларини олдинга ўтказиб юборган. Эрон терма жамоаси 798 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.

Кучли учликдан Австралия (747) ва Япония (623) терма жамоалари жой олишди.

Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишишингиз мумкин.

1 (32). Эрон — 798 очко;

2 (39). Австралия — 747 очко;

3 (55). Япония — 623 очко;

4 (59). Жанубий Корея — 563 очко;

5 (60). Хитой — 561 очко;

6 (63). Саудия Арабистони — 539 очко;

7 (73). БАА– 474 очко;

8 (77). Сурия — 442 очко;

9 (79). Ироқ — 438 очко.

10 (80). Ўзбекистон — 437 очко;

Германия терма жамоаси 1602 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни ўрнатиб турибди. Бразилия 1483 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни Португалия терма жамоаси 1358 очко билан якун ясаб берди.
Манба: www.fifa.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО