Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ОФК Президенти: Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетяпти

07.12.2017

Хабарингиз бор, шу йилнинг 3 декабрь куни ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа пойтахтимизга расмий ташриф билан келди.

Ташриф чоғида ОФК президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоа “Локомотив”га мамлакат Кубогини топширди.

ОФКнинг расмий сайти www.the-afc.com Президент Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифадан юртимизга ташрифи борасида қисқача интервью олди.Қуйида ана шу интервьюнинг ўзбекча таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

“Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасининг асосий бирлаштирувчиси, балки Осиё футболининг элитасиҳамдир.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФКнинг энг ёш аъзоларидан бири бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг ривожланиши жуда тез суръатда давом этмоқда. Мен ишонч билан айта оламанки, яқин орада Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўрамиз.

Кучли ва фаол янги раҳбар Умид Аҳмаджонов бошчилигида Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этиш керак”, – дейди Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам юқори мартабали меҳмоннинг Тошкентга ташрифи ҳақида www.the-afc.com сайтига қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти бизнинг таклифимизни қабул қилиб, пойтахтимизга ташриф буюргани ва у билан мулоқот қилиш имконияти юзага келгани биз учун ниҳотяда катта шараф.

Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК ташкил этадиган барча тадбир ва мусобақаларда иштирок этиши  учун ҳамма ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз”,  – дейди Умид Аҳмаджонов.
Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО