15.12.2017
Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 6-16 декабр кунлари Шарқий Осиё футбол федерацияси (EAFF) томонидан Япониянинг Токио шаҳрида терма жамоалар иштирокида мусобақа ўтказилмоқда.
Эртага ушбу мусобақадар ўрин олган Хитой – КХДР ва Япония – Жанубий Корея терма жамоалари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик ҳакамлар Валентин Коваленко ва Руслан Серазитдинов таклиф олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Валентин Коваленко эртага Хитой – КХДР учрашувини бошқаради. Руслан Серазитдинов эса ён ҳакам сифатида ишлайди.
Ушбу мусобақа бир вақтда аёллар жамоалари ўртасида ҳам ўтказилмоқда. Ўзбекистондан таклиф этилган Эдита Миробидова эртага Жанубий Корея – Хитой учрашувида бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова ёрдам беради.