Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“Чиғатой”да болалар ва ўсмирлар мураббийлари учун ўқув-курслари бўлиб ўтди

25.12.2017

Шу йилнинг 21-25 декабрь кунлари “Чиғатой” спорт базасида болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун билимларни янгилаш ўқув курси бўлиб ўтди.

Ўқув курсида Тошкент ва Тошкент вилоятидаги футбол мактабларида фаолият юритувчи жами 30 нафар болалар ва ўсмирлар мураббийлари иштирок этишди. ЎФФ инструктори Дмитрий Ким  томонидан мураббийлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Дмитрий Кимга Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишловчи Владимир Панов ассистентлик қилди.

Ўқув курси якунида мураббийлар олинган билимлар бўйича амалий ва назарий имтиҳонлар топширишди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган мураббийларга ЎФФ томонидан лицензиялар тақдим этилади.

Бундай ўқув курсларини ташкил қилишдан асоси мақсад болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларнинг малакасини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборат.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО