Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сўнгги тайёргарлик босқичини ўтамоқда

29.12.2017

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати олдидан сўнгги тайёргалик босқичини ўтамоқда.

Йиғин давомида футболчилар Тошкентдаги “Miran” меҳмонхонасида истиқомат қилишяпти. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

Бугун футболчилар “Чиғатой”даги спорт базасида жисмоний тайёргарлик бўйича нормативлар топширишди. Нормативлар Ўзбекистон футбол федерацияси Илмий-услубий таъминот бўлими мутахассислари томонидан қабул қилинди. Муҳим мусобақа олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги текширувдан ўтказилиб, ижобий баҳоланди.

Йиғин 30 декабрь куни якунига етади. Кейин футболчиларга икки кунлик дам берилади. 2 январдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари яна машғулотларга киришишади. 4 январдан 5 январга ўтар кечаси терма жамоамиз делегацияси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитой мамлакатига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемионатида “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО