Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Умид Аҳмаджонов: Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда

05.01.2018

Хабарингиз бор ушбу ой Хитой халқ республикасида U-23 терма жамоалар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоасини мусобақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов , федерация масъуллари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ҳусусан, ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий ва футболчиларга мурожаат қилиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Янги йилдаги илк нуфузли мусобақа арафасида турибсизлар. Бу мусобақада Сизлардан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, халқнинг футболдан кўнгли бир оз совуди. Энди яна мухлисларни футболга қизиқтириш, ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Буни Сизлар амалга оширасизлар. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда. 

Сизлар учун қандай шарт-шароит керак бўлса, барчасини муҳаё қилиб берамиз. Ҳозирда Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзбек футболини ривожлантириш тўғрисидаги Қарорлари тайёрланмоқда. Яқинда ушбу қарорга имзо қўйилади. Мазкур Қарор юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ўзбек футболи савиясини ошириш учун катта туртки бўлади. 

Шуни унутмангки, ортингизда Президентимиз турибдилар, бутун ўзбек халқи турибди. Умид қилиб қоламизки, Сиз ўзингизнинг чиройли ўйинларингиз орқали бизларни, бутун ўзбек халқини хурсанд қиласизлар”, – деди федерация президенти.

Шунингдек, йиғилишда сўз олган терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров федерация томонидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ўқув йиғин машғулотлари учун миннатдорчилик билдириб, футболчилар ва мураббийлар халқнинг ишончини оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишларига ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой ва Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Учрашувларнинг Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

9 январь, соат 16:30. Қатар – Ўзбекистон

12 январь, соат 13:00. Ўзбекистон – Хитой

15 январь, соат 13:00. Уммон – Ўзбекистон

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО