Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Фарғона вилоят ФФдаги умумий ҳолат билан танишади

11.01.2018

Хабарингиз бор, 5 январь куни ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Жиззах шаҳрига ташриф буюрди ва махсус ишчи гуруҳ ҳамроҳлигида Жиззах вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолат билан танишди. Шундан сўнг, ушбу ташриф якунига кўра, тегишли хулосалар қилинди.

Маълумки, янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футбол клубларининг профессионаллик даражасини ошириш учун клублар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда.  Ушбу талабларни бажариш учун 1 февралга қадар муҳлат берилган бўлиб, талабларни бажармаган клублар миллий чемпионатда иштирок эта олмайди. ЎФФ томонидан вилоятлардаги ҳолат доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида ЎФФ махсус делегация томонидан яна бир ташриф амалга оширилади.  12 январь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан биргаликда, Фарғона вилояти Футбол федерациясидаги умумий ҳолатни ўрганиш учун Фарғона шаҳрига ташриф буюради.

Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.

Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи яна бир бор кўтарилади.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида “Нефтчи” пфк ўқув-йиғин базаси ҳамда клуб академияси фаолиятини билан танишилади. Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” футбол клуби стадионига ташриф буюрилади. Шаҳардаги Олимпия заҳиралари коллежи фаолияти билан яқиндан танишилади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги “Цементчи” пфк ўқув-йиғин базасига ташриф амалга оширилади.

Вилоятга ташриф давомида Фарғона вилояти Футбол федерацияси матбуот хизмати ишини йўлга қўйиш ва мухлислар билан ишлаш бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилади.

Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач тегишли хулосалар қилинади. Таъкидлаш керак, Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО