Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЖЧ-2018: Жаҳон чемпионати Кубоги Ўзбекистонга келади

12.01.2018

2018 йил февраль ойининг бошида Тошкентда катта воқелик рўй беради – FIFA ва Coca-Cola томонидан Жаҳон чемпионати Кубогининг юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги “Лужники” стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари – Бебето ва Давид Трезегелар старт беришганди.

Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.

ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО