Ўзбекистонлик маркетинг мутахассислари Жей-лигада малака оширишади

18.01.2018

2018 йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилади.

Ушбу семинар ўтган йилнинг 17 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Япония Футбол Ассоциациясининг Президенти Ташима Кодзо ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Шунингдек,маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Айтиш керакки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси жуда ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган.

Клубларимиз вакиллари учун бундай хорижий сафарлар, семинарлар ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва уни ўзи фаолият юритаётган клубларда татбиқ қилиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО