Умид Аҳмаджонов Мадридда Хорхе Вальдано билан учрашди

21.01.2018

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испания футбол федерацияси раҳбарияти таклифига биноан расмий сафар билан Испанияга жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун 21 январь куни Мадридда Умид Аҳмаджонов аргентиналик собиқ футболчи, 1986 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Хорхе Вальдано билан учрашди.

Хорхе Вальдано ўз вақтида “Валенсия”, “Реал” Мадрид каби клубларда мураббий сифатида фаолият юритган. Шунингдек,  бир муддат “Реал” Мадрид футбол клуби бош директори сифатида ҳам иш олиб борган.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Хорхе Вальдано билан Ўзбекистонда малакали футбол мураббийларини тайёрлаш бўйича янги тизимни яратиш, болалар ва ўсмирлар футбол мураббийларининг савиясини ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” футбол клуби раҳбарияти томонидан “Реал Мадрид”- “Депортиво” учрашувини бевосита “Сантьяго Бернабэу” стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган бўлиб, учрашувдан сўнг “Қироллик клуби” раҳбарияти билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО