Ўзбекистонда “Реал Мадрид” футбол мактаби очилади

23.01.2018

Аввал маълум қилинганидек, айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун “Реал Мадрид” клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.

Учрашув давомида эришилган келишувга асосан “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда “Реал Мадрид” клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.

Ундан ташқари “Реал Мадрид”да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни “Реал” Мадридга олиб бориш, “Қироллик клуби” томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Реал Мадрид” Академияси хорижий давлатларда фақат Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида иш олиб бормоқда.

Эндиликда ушбу дастур асосида “Реал Мадрид” методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Манба: the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО