Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Умид Аҳмаджонов Андижонда вилояти футбол мутассаддилари ва спорт федерациялари вакиллари билан учрашди

03.02.2018

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Андижон ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кун давомида Шўрбулоқ футбол мактаб-интернати, “Андижанка” аёллар футбол жамоаси, “Соғлом авлод” стадиони, Олимпия захиралари коллежи, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадиони билан танишган Умид Аҳмаджонов куннинг охирида вилоят футбол мутассаддилари ва спорт федерациялари вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида ЎФА 1-вице-президенти Андижон вилоят футбол федерациясининг фаолиятини танқидий руҳда кўриб чиқиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Жумладан, футбол мактаблари  давлат ажратаётган пулларга боқиманда бўлмай, ўзлари истеъдодли болаларни тарбиялаб, кейинчалик уларни бошқа клубларга сотган ҳолда даромад кўришлари кераклигини таъкидлади.

“Давлатимиз футбол мактабларига катта маблағ ажратади. Бизнинг давлатга ўхшаш давлат бошқа ерда йўқ. Лекин футбол мактаблари давлат берадиган пулга қараб ўтирмай ўзлари ҳам мустақил равишда даромад кўришни йўлга қўйишлари керак”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Андижон вилояти футбол федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни мунтазам равишда ОАВда ёритиб бориш бўйича ҳам топшириқ берди.

“Журналистлар ҳам футболни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини беришса, биз бу таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Ҳаммамиз биргаликда ишлаб, Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқишимиз, футбол тизимини тўғри йўлга қўйишимиз керак”, дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов Андижон вилоятидаги Олимпия қўмитаси вакили ва спорт федерациялари масъулларининг ҳисоботларини тинглади ва уларнинг ишига танқидий баҳо бериб ўтди.

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО