Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Расман: Суперлигада чемпион бўлган жамоа 1 миллиард олади

11.02.2018

ЎФА расмий сайти янги мавсум учун белгиланган мукофот пулларини эълон қилди.

Жорий йилда янги формат, янги кўринишдаги Суперлига ва Про-лига баҳсларининг янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлаш мақсадида, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Супрелига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда.

Унга кўра, Суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, кучли 6та ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади.

Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2 ва 3-ўрин соҳиблари ҳам рағбатлантирилади.

Қуйида Суперлига, Про-лига, аёллар футболи ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига бериладиган мукофот пуллари миқдори билан танишишингиз мумкин:

Суперлига
1 ўрин учун – 1 000 000 000,00
2 ўрин учун – 800 000 000,00
3 ўрин учун – 700 000 000,00
4 ўрин учун – 600 000 000,00
5 ўрин учун – 500 000 000,00
6 ўрин учун – 400 000 000,00

Про-лига
1 ўрин учун – 300 000 000,00
2 ўрин учун – 200 000 000,00
3 ўрин учун – 100 000 000,00

Аёллар футболи
1 ўрин учун – 300 000 000,00
2 ўрин учун – 200 000 000,00
3 ўрин учун – 100 000 000,00

Мини футбол
1 ўрин учун – 300 000 000,00
2 ўрин учун – 200 000 000,00
3 ўрин учун – 100 000 000,00
Манба : the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО