Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади

12.02.2018

Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.

“Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритганингиз билан Сизларни табриклайман! Олимпия терма жамоамизнинг ОСиё чемпионатида юксак натижасидан кейин мамлакатимиз футзал бўйича ҳам Осиёда ўз ўрнига эга эканини исботлай олганингиз учун Сизларга катта раҳмат!

Бутун мусобақа давомида катта шижоат ва юксак ватанпарвалик намунасини кўрсатиб, баҳсларда бор кучингиз билан ҳаракат қилганингизни барча мухлислар гувоҳи бўлишди. Айниқса, бронза медаллари учун Ироқ терма жамоасига қарши кечган ўйинда таркибдаги барча футзалчилар иродали ўйин намойиш қилиб, Осиё чемпионатининг совриндорига айланганингиз барчамизни чексиз хурсанд қилди.

Эндиликда бўлғуси мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилишда давом этасизлар, деган умиддаман”, – дейди Умид Аҳмаджонов.

Манба: the-uff.com

Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1226
2Бунёдкор1225
3Навбаҳор1221
4Бухоро1221
5Локомотив1219
6Насаф1217
7Металлург1216
8Қўқон-19121215
9АГМК1213
10Қизилқум1210
11Сўғдиёна129
12Нефтчи125
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор1226
2Бухоро1223
3Бунёдкор1223
4Қизилқум1221
5Нефтчи1219
6Насаф1217
7Навбаҳор1217
8Металлург1216
9Қўқон-19121211
10Локомотив129
11АГМК129
12Сўғдиёна126