Футбол майдонлари қурилиши бўйича ОФК мутахассиси юртимизда бўлиб турибди

13.03.2018

Хабарингиз бўлса, ўтган йилнинг 9 ноябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув  ўтказганди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб,  Андижон, Қўқон ва Хоразмда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилишига ОФК томонидан маблағ ажратилиши бўйича келишувга эришилганди.

Ана ўша келишувга асосан ОФКнинг  футбол майдонлари қурилиши бўйича мутахассиси Мендуҳ Акюрекли юртимизга ташриф буюрди. У Андижон ва Қўқон шаҳарларида бўлиб, мини-футбол майдончаси қурилиши учун ажратилган ҳудуд билан танишди. Майдончаларнинг қурилиши бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди. Вилоят футбол федерациялари вакиллари билан суҳбат давомида майдончалар қурилиши пайтида аҳамият қаратиш керак бўлган ўзига хос жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Мендуҳ Акюрекли Андижон ва Қўқондаги ишлар билан танишиб бўлгач, Хоразмга йўл олди. ОФК мутахассиси у ерда ҳам майдон учун ажратилган ҳудуд билан танишиб, амалий маслаҳатларини бериб ўтади.

Манба: the-uff.com

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО