Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Афсонавий дарвозабон Оливер Каннинг академияси ижрочи директори ва менеджери юртимизга ташриф буюришади

17.03.2018

18 март якшанба куни “Оливер Кан академияси” ижрочи директори Мориц Маттес  ва академия менеджери Роберт Ниеманн  Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни юқори босқичга олиб чиқиш, футболни ривожлантиришнинг самарали тизимини йўлга қўйиш борасида хориж тажрибасидан кенг қамровли фойдаланиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув чоғида юртимизга Европанинг кучли академиялари вакилларини олиб келиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш борасида ёрдам беришни сўраган ва ФИФА президенти бу борада амалий ёрдам беришга ваъда қилганди.

Ана ўша ваъдага кўра, жорий йилнинг 18 март куни Германиянинг афсонавий дарвозабони, Европа чемпиони ва Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Оливер Каннинг академияси ижрочи директори ва менеджери юртимизга ташриф буюришади.

“Оливер Кан академияси” Германияда асосан дарвозабонлар тайёрлаш йўналишида фаолият олиб боради. Бундан ташқари, Германиянинг 8 карра чемпиони ҳисобланган Оливер Канга қарашли академияда дарвозабонлар мураббийларини тайёрлаш, селекция ишлари, трансфер масалалари бўйича ҳам таълим берилади.

18 март якшанба куни “Оливер Кан академияси” ижрочи директори Мориц Маттес  ва академия менеджери Роберт Ниеманн  Ўзбекистонга ташриф буюришади.

Ташриф давомида германиялик мутахассислар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича суҳбатлашишади. Ундан ташқари, Мориц Маттес Ўзбекистон футбол ассоциациясида юртимиздаги дарвозабонлар мураббийлари учун семинар ўтказади.

Шунингдек, немис мутахассислари “Пахтакор” ва “Бунёдкор” стадионларида бўлиб, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, академия фаолияти билан яқиндан танишишади. Бундан ташқари, Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” АГМК учрашувини бевосита стадиондан томоша қилишади.

Шу йилнинг апрель ойида германиялик афсонавий дарвозбон Оливер Каннинг ўзи ҳам Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО