Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Терма жамоамиз Сенегал билан дуранг ўйнади

24.03.2018

Ўзбекистон терма жамоаси  Марокашнинг Касабланка шаҳрида Сенегал термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Баҳснинг 21-дақиқасида африклик ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида Сардор Мирзаевга нисбатан қўполлик ишлатди. Тунислик ҳакам ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади. Отабек Шукуров 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин сенегалликлар тезликни оширишди ва бир нечта хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Уларнинг уринишлари 64-дақиқада ўз самарасини берди. Мусса Конате дарвозамиз яқинида тўпни эгаллади, Тўхтахўжаев таъқибидан қочди ва кучли зарба билан ўз мақсадига эришди.

Терма жамоамиз бу ўйинда ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев ўйиннинг 84-дақиқасида бир ҳимоячини алдаб ўтиб, 10 метрлардан кучли зарба берди. Тўп дарвоза  тўсинига тегиб қайтди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчисига қарши ўртоқлик ўйинида дурангга имзо чекди. Терма жамоамиз навбатдаги ўйинни 27 март куни Марокашга қарши ўтказади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
СЕНЕГАЛ — ЎЗБЕКИСТОН — 1:1
Голлар: Мусса Конате (64) — Отабек Шукуров (пен. 21)
Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Ламин Гассама, 4.Фаллу Диагне, 13.Алфред Ндиайе, 2.Папи Жилабожи, 11.Шейк Ндойе, 24.Ассане Диоусее, 25.Санту Нгом, 14.Мусса Конате, 19.Бай Умар Ниассе, 27.Папе Суаре
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Акром Комилов, Отабек Шукуров (Икром Алибоев 67), Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов (Сардор Рашидов 86), Сардор Мирзаев (Жалолиддин Машарипов 58), Темурхўжа Абдухолиқов (Марат Бикмаев 67)
Бош ҳакам: Нуриддин Жаъфарий (Тунис)

Манба: stadion.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО