Тошкентда ОФК аёллар футболи кунига бағишланган футбол фестивали ўтказилади

29.03.2018

Шу йилнинг 30 март куни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ташаббуси билан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивали ўтказилади. Фестивал доирасидаги мусобақалар ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида соат 10:00да бошланади.

Фестивални ўтказишдан асосий мақсад болалар спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат.

Фестивалда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 8-10 ёшдаги 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этади.

Мазкур фестивалга юртимиздаги барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО