18 апрел куни «Спорт ТВ»да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади

15.04.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва бу йўл орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги мухлислар томонидан бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам доимо ўрганиб борилиб, ана шу таклиф-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилиняпти. Асосий мақсад футболимизда шаффофликни таъминлаш, футбол учрашувлари очиқ тарзда, ҳалол курашлар асосида ўтишини назорат қилиб боришдан иборат.

Ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, Олимпия терма жамоаси, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш мақсадида шу йилнинг 18 апрель куни соат 18:00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” телеканалида очиқ мулоқот ташкил этилади. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва “Спорт” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини – футболга бағишланади.

Жонли эфирда намойиш этиладиган ушбу дастурда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари иштирок этишади. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни ЎФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёки қуйидаги электрон почтага жўнатишлари мумкин: media@the-uff.com

Мухлислардан келган барча саволлар умумлаштирилиб, очиқ мулоқот давомида кўриб чиқилади ва ушбу саволларга жавоб бериб ўтилади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО