08.05.2018
Pepsi Суперлига ўйинларига бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, мухлисларнинг стадионларга ташрифида ижобий ўзгаришлар юзага келаётганидан келиб чиқиб, ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти 10-тур учрашувлари учун 12 та iPhone 8 смартфонини тайёрлаб қўйган эди. Тур доирасидан ўрин олган 6та ўйиннинг ҳар бирида 2 донадан қимматбаҳо телефон стадионда ўтирган мухлисларга ютуқли ўйин натижасига кўра тақдим этилди.
Ғолиблар лотерея орқали аниқланди. Шу куни “Бунёдкор”, “Нефтчи”, АГМК, “Қизилқум”, “Пахтакор” ва “Бухоро” стадионларига ташриф буюрган омадли мухлисларнинг 12 нафари ўз уйига янги телефон билан қайтишди.
Стадионларга янада кўпроқ ишқибозларни жалб этиш борасида олиб борилаётган бундай амалий ишлар футболимиз жамоатчилигини бефарқ қолдирмаяпти. Буни турдан-турга стадионларга мухлислар оқими кўпаяётгани ҳам кўрсатиб турибди.
ПФЛ бундай ютуқли ўйинлар ҳамда акцияларни бундан буён тез-тез ўтказиб боради.
Манба: pfl.uz