Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Муборак Рамазон ойидаги PEPSI Суперлига ўйинлари бошланиш вақтлари

11.05.2018

Келаси ҳафтада муборак Рамазон ойи бошланади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтганди: “Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади. Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, таймларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, муборак Рамазон ойида бўлиб ўтадиган PEPSI Суперлига баҳслари қуйидаги вақтларга белгиланди:

PEPSI Суперлига 12-тур
22 май
Соат 18:49 “Қўқон-1912” – “Бухоро” (Жонли эфир)
Соат 18:56 “Локомотив” – “Қизилқум” (Ёзиб олинган ҳолда)

13-тур
25 май
Соат 18:49 “Нефтчи” – “Сўғдиёна” (Ёзиб олинган ҳолда)
Соат 18:59 “Пахтакор” – “Бунёдкор” (Жонли эфир)
Соат 19:20 “Бухоро” – “Насаф” (Ёзиб олинган ҳолда)

26 май
Соат 18:50 “Навбаҳор” – АГМК (Жонли эфир)
Соат 19:00 “Металлург” – “Локомотив” (Ёзиб олинган ҳолда)
Соат 18:53 “Қўқон-1912” – “Қизилқум” (Ёзиб олинган ҳолда)

Кўриб турганингиздек, ўйинлар вақти шундай тузилганки, биринчи бўлим тугаганини билдирувчи ҳакамнинг ҳуштагидан кейин мухлислар ифторлик қилишлари ва фарзларни адо қилишлари мумкин. Бу вазиятда турли ҳудудларда қуёш ботиши ҳар хил вақтга тўғри келиши, шундан келиб чиққан ҳолда, оғиз очиш вақтлари ҳам бир-биридан фарқ қилиши инобатга олинган.

Яна бир маълумотни айтиб ўтиш зарур. 13-турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” ўйини қуръага кўра аслида Навоий шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо 2-турдаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйини Қўқондаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани туфайли Навоийда ўтказилган. Шу сабабдан энди 13-турдан ўрин олган ўйин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО