Тошкентда Марказий Осиё терма жамоалари ва футбол клублари шифокорлари учун ўқув курслари ташкил қилинади

25.05.2018

Маълумки, жароҳатлар футболнинг бир қисми ҳисобланади. Футбол тўқнашувларга бой  спорт тури ҳисобланиб, сўнгги пайтларда бу спорт турида қўполликлар кўпайиб бормоқда.

ФИФА ташкилоти футболда жароҳатларни камайтириш мақсадида ҳар йили футбол қоидаларига ўзгартиришлар киритиб бормоқда. Бундан ташқари, учрашув пайтида тўқнашувлар рўй берганида жароҳатланган футболчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам ФИФА ташкилоти тегишли кўрсатмалар ишлаб чиқиб, терма жамоалар ва клублар шифокорларини ана шу кўрсатмалар асосида иш олиб боришини жиддий назорат қилиб бормоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда, Осиё футбол конфедерацияси ҳам терма жамоалар ва клублар шифокорларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш борасида турли семинарлар, ўқув курслари ташкил этяпти.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ана шундай ўқув курсларидан бирини Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича ОФКга таклиф билдирди. Ўз ўрнида ОФК бу таклифни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда, Марказий Осиё терма жамоалари ва клублари шифокорлари учун шу йилнинг 9-12 октябрь кунлари Тошкентда ўқув курслари ўтказадиган бўлди.

Курс давомида ОФК томонидан ФИФАдан таклиф қилинган мутахассис терма жамоалар ва клублари шифокорлари учун майдонда футболчиларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни жароҳатлардан асраш, жароҳат олган футболчиларни тезроқ сафга қайтариш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

Шунингдек, ўқув курслари давомида анти-допинг масалаларига ҳам тўхталиб ўтилади. Футболчиларни даволаш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари, уларнинг қай бирини амалиётда қўллаш таъқиқлангани борасида тушунтиришлар бериб ўтади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО