Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўртоқлик учрашуви. Уругвай МТЖ – Ўзбекистон МТЖ 3-0

08.06.2018

Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳридаги “Сентенарио” стадионида Уругвай ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Учрашувда вакилларимиз 3-0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учрашувда миллий терма жамоамизнинг мураббийлари асосан ёш футболчиларни синовдан ўтказишди.

Учрашувдаги дастлабки голни 31-дақиқада Жоржиан де Арраскаэта киритди. У Луиз Суарес томонидан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. 53 дақиқада Рустам Ашурматов тўпни қўл билан ўйнади деган хулосага келган ҳакам, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига пеналти белгилади. Пеналтини Луиз Суарес аниқ бажариб ҳисобни 2:0 га етказди. 73 дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Хосе Мария Хименес дарвозамизга аниқ йўллаб Уругвай терма жамоасининг 3-голини киритди.

Гарчи ўйинда имконият бой берилган бўлса ҳам, таркибимиздаги бир қатор ёш футболчилар учун жаҳон чемпионатининг иштирокчиси бўлган Уругвай терма жамоасига қарши кечган бу учрашув катта тажриба мактаби бўлганини таъкидлаб ўтиш зарур.

Миллий терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.

Ўртоқлик учрашуви
Монтевидео, “Сентенарио” стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 1:0
Голлар: Жоржиан де Арраскаэта (31), Луиз Суарес (54), Хосе Мария Хименес (73)
Уругвай МТЖ: 1. Фернандо Муслера, 16. Максимилиано Перейра (Диего Лаксалт, 58), 3. Диего Годин, 2. Хосе Мария Хименес, 22. Мартин Касерес, 8. Нахитан Нандез, 6. Родриго Бентанкур, 15. Матиас Весино (Лукас Торрейра, 58), 10. Жоржиан де Арраскаэта (Карлос Санчес, 65), 9. Луиз Суарес (Кристиан Стуани, 83), 21. Эдинсон Кавани.
Ўзбекистон МТЖ: 1. Суюнов Элдор, 2. Ашурматов Рустам, 3. Аъзамов Шерзод, 4. Комилов Акромжон, 6. Ғаниев Азиз (Алибоев Икром, 73), 7. Хамробеков Одил (Ғиёсов  Хуршид, 73), 10. Турғунбоев Азиз (Яхшибоев Жасур, 58), 11. Ўринбоев Забиҳилло (Абдухолиқов Бобур, 45), 15. Муҳаммадиев Шухрат (Отахонов Аббос 58), 17. Машарипов Жалолиддин, 22. Сиддиқов Жавоҳир (Шихов Санъат, 81).
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (9), Рустам Ашурматов (53), Матиас Весино (57)
Четлатиш: Комилов Акромжон (79).

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО