Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоалари ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди

09.06.2018

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида жойлашган “Қурманбек” стадионида Ўзбекистон ҳамда Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Ташкилий жиҳатдан катта байрамга айланиб кетган мазкур учрашувда фарғоналиклар ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўртоқлик ўйини

“Нефтчи” (Қўчқор-ота, Қирғизистон) – “Нефтчи” (Фарғона, Ўзбекистон) 0:1

Назоратчи: Мухтор Қўшоқов
Бош ҳакам: Дмитрий Машенцев
Қанот ҳакамлари: Исмоил Толипжонов, Баҳодир Қўчқоров
Захира ҳаками: Эрлан Норбоев

Гол: Аббос Махсталиев (90+2 пенальти)

“Нефтчи” (Қўчқор-ота): Давронбек Жўрақулов,  Алмаз Маликов,  Мақсуд Ҳаитов,  Шерзод Шокиров (Актилек Қодиркулов,  66),  Алимбек Абдакимов (Тимур Мажидов,  73),  Алишер Тўхтасинов,  Олександр Игнатенко,  Эсенбек Усон уулу,  Элдор Молдажунусов,  Умидулло Иминов (Сиймик Аскарбек уулу,  44),  Отабек Ҳайдаров.

“Нефтчи” (Фарғона): Абдумавлон Абдужалилов,  Шукурали Пўлатов,  Сунатилло Эрматов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Аббос Махсталиев,  58),  Алишер Саматов,  Миржамол Неъматов,  Аваз Агалиев,  Шодиёр Хожиматов,  Хуршидбек Асқаралиев (Мурод Бобожонов,  55),  Исломбек Каримов.

Огоҳлантириш: Актилек Қодиркулов (90)

Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон футбол лигаси мазкур ўртоқлик ўйинини юқори савияда ўтишида катта ташаббус кўрсатди. Икки қўшни мамлакат лигалари бундан буён ҳам мана шундай спорт тадбирлари ташкил этиш, ўзаро ҳамфикрлик ҳамда тажриба алмашиш орқали фаолият олиб боришда давом этади.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО