Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Швейцария компанияси PEPSI Суперлиганинг интернет тармоғидаги трансляция ҳуқуқини ҳарид қилди

12.06.2018

 

Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси ўз тариҳида биринчи бор интернет тармоғидаги трансляция ҳуқуқини сотишга эришди. Ушбу ҳуқуқни ЎзПФЛдан Швейцарияда жойлашган “Empower Sports”компанияси 4 йиллик муддатга ҳарид қилди.

“Empower Sports” компанияси футболни интернет тармоғида маҳсус технологиялар ёрдамида трансляция қилиш йўналишида фаолият олиб боради. Ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган mycujoo.tv платформаси айнан ушбу компанияга қарашлидир. Ҳозирги кунда 50дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик қилаётган “Empower Sports” 2017 йилда 3900та ўйинни интернетда жонли тарзда трансляция қилган.

Шу кунгача “Empower Sports” компанияси Ўзбекистон футбол Ассоциацияси билан ОФКнинг қитъада Лигаларни ривожлантириш дастури доирасида ҳамкорлик қилиб келган ва ушбу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Empower Sports”нинг раҳбарияти Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси тасарруфида ўтаётган мусобақаларнинг электрон ҳуқуқини ҳарид қилиш таклифи билан чиққан.

Келиб тушган таклифни ўрганиб чиққан ПФЛ раҳбарияти шартномани имзолади. Бу борада, ташкилотнинг Бош директори Омон Ғофуров қуйидаги фикрни билдириб ўтди:

“Empower Sports” компанияси бизга яхши маълум бўлган ташкилот. Қисқа фурсат ичида у жадал ривожланишга эришди ва дунёнинг кўплаб Ассоциациялари ва Лигалари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда биз ҳам интернет тармоғидаги трансляция контентини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратишни мақсад қилганмиз”, – дейди Омон Ғофуров.

Mycujoo.tv платформасида футбол ишқибозлари профессионал футболдан тортиб, ҳаваскорлар лигалари, футзал ва бошқа турли ҳил мусобақалар ўйинларини томоша қилишлари мумкин.

“Бизнинг асосий мақсадларимиздан бири бу муҳлисларда ўзбек футболига бўлган қизиқишни янада кучайтиришдир. Бу йил мамлакатимиз раҳбарияти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган жиддий эътибор туфайли футболимизда катта ўзгаришлар ва ислоҳатларга гувоҳ бўлишимиз мумкин. Албатта Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси ҳам футболнинг ҳар бир жабҳасини ривожлантиришни мақсад қилган. Шундай экан, биз замон билан биргаликда қадам ташлаш учун “Empower Sports” компаниясининг таклифини қабул қилдик”, – деб қўшимча қилади ПФЛ Бош директори.

“Ҳозирги кунда мамлакатнинг энг нуфузли футбол мусобақаси бўлмиш “PEPSI Суперлига” ўйинларининг деярли барчаси ҳамкоримиз бўлмиш “Спорт” канали орқали жонли тарзда эфирга узатилмоқда. Бу ҳолат албатта муҳлисларни ва мутассаддиларни ҳурсанд қилмай қолмайди, аммо баъзи холларда объектив сабабларга кўра, у ёки бу ўйинни жонли кузатишнинг имконияти бўлмаяпти. Ушбу холатни бартараф этиш мақсадида биз интернет трансляцияларга мурожат қилишга эътибор қаратамиз. Ҳозирги кунда Суперлиганинг 6 клуби (“Насаф”, “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, Сўғдиёна”, АГМК, “Локмотив”) уй учрашувларини трансляция қилиш имкониятига эгалар, қолган 6 жамоани биз мавсум давомида лойиҳага жалб қиламиз ва шундан сўнг мусобақанинг ҳар бир учрашуви интернетда жонли тарзда намойиш этилади. Лекин биз фақатгина Суперлига учрашувлари билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Босқима босқич биз Про-Лига, Ёшлар лигаси, футзал ва аёллар чемпионатларида иштирок этувчи жамоаларни ҳам лойиҳага киритамиз ва шу тариқа, дунёнинг исталган бурчагида бўла туриб, мухлислар Ўзбекистоннинг турли вилоят ва туманларида ўтаётган кўплаб мусобақаларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади”, – деб таъкидлади Омон Ғофуров.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО