21.06.2018
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари шу йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Терма жамоамиз вакиллари Туркиянинг Картепе шаҳрида кунига икки маҳал машғулот олиб боришмоқда. Машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилмоқда. Шунингдек, футболчилар билан техник ва тактик тайёргарлик олиб бориляпти.
Режага кўра ушбу ўқув-машғулот йиғини 29 июнга қадар давом этиб, футболчиларимиз йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдигаа Осиё ўйинларида ижобий натижа кўрсатиш билан бир қаторда 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган.
Манба: the-uff.com