Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон ОТЖ Уммонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

27.06.2018

Жорий йилнинг 17 июнь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун Туркияга Жўнаб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Терма жамоамиз аъзолари Туркиянинг Картепе шаҳрида жойлашган спорт базасида кунига 2 маҳалдан машғулотларда қатнашишмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси олимпия терма жамоасига, йиғин давомида максимал тайёргарлик кўриши учун бир қатор шарт-шароитларни яратиб бермоқда.Жумладан 28 июнь куни Туркия йиғини доирасида олимпия терма жамоамиз вакиллари Уммон олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз ушбу терма жамоа 2018 йилнинг 18 августидан 2 сентябрга қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этади.

Манба: www.the-uff.com
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО