Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ПФЛ АГМК — “Пахтакор” учрашувида рўй берган вазиятга ойдинлик киритди

13.07.2018

PEPSI Суперлиганинг 14-тури доирасидан ўрин олган АГМК — “Пахтакор” (0:1) учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазият футбол жамоатчилиги ўртасида кенг муҳокама этилмоқда.

Гап шундаки, мазкур учрашувнинг 52-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси ҳужумга ўтган пайтда тўп АГМК аъзоси Музаффар Музаффаровга келиб тушди ва учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин шу онда ўйинни тўхтатиб, ушбу футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатди. Натижада бунга қадар 26-дақиқада илк марта огоҳлантирилган Музаффаров майдонни тарк этди. Учрашув шарҳловчиси бу вақтда тўп АГМК футболчисининг қўлига теккан ёки тегмагани борасида фикр берган. Аслида эса ҳакамнинг қарорида бу мавзу умуман роль ўйнамаган.

Мазкур вазиятда бош ҳакам томонидан қабул қилнган қарор кўпчилик томонидан муҳокама этилмоқда. Бугун ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мазкур вазият юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда АГМК — “Пахтакор” ўйинида рўй берган вазият атрофлича таҳлил қилинди. Владислав Цейтлин аслида вазият қандай бўлганини изоҳлаб, ўша ҳолатда АГМК футболчиси ўзини профессионал футболчига хос равишда тутмасдан, ноҳалол тарзда ўйнаганини таъкидлади. Яъни, “Пахтакор” жамоаси ҳужум қилаётган пайтда тўп қанотдан жарима майдончасига яқин жойда турган Жалолиддин Машариповга узатиб берилганди. Лекин АГМК аъзоси Музаффар Музаффаров рақибини чалғитиш мақсадида “Тўпни ўтказиб юбор, ортингда мен борман” дея таъкидлади. Натижада сакраб тўпни тўхтатишга чоғланган Машарипов унга тегмади ва тўп бориб Музаффар Музаффаровга тушди. Бу тарзда рақибини чалғитиб, тўпга эга чиқиш ҳалол ўйин принципларига асло тўғри келмайди.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши IFAB томонидан ишлаб чиқилган 2017-18 йиллар учун Футбол қоидаларининг 12-бўлим 3-бандида футболчига ўзини спортчига хос бўлмаган тарзда тутгани учун сариқ карточка кўрсатилиш ҳолатлари қайд этилган. Айнан шу бандга кўра, футболчи агар рақибини оғзаки тарзда ҳақорат қилса ёки уни қуюшқондан чиқаришга, рақибни чалғитишга уринса сариқ карточка билан жазоланади. Ўйин пайтида ҳақоратли сўзлар ишлатиш ёки рақибни чалғитишни кўзлаган қичқириқларни амалга ошириш спортчига хос бўлмаган ҳаракат ҳисобланади.

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси АГМК — “Пахтакор” учрашувининг 52-дақиқасида рўй берган вазиятни муҳокама этгач, АГМК футболчиси Музаффаровнинг қичқириғини спортчига хос бўлмаган ҳаракат дея баҳолади ва бош ҳакам Владислав Цейтлин томонидан қабул қилинган қарорни тўғри, дея топди.

Манба: pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО