ОФК президенти CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати Умид Аҳмаджоновни табриклади

14.07.2018

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа CAFA президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан табриклади.

Табрикномада шундай дейилади:

Ҳурматли Умид Аҳмаджонов!

Сизга ҳамда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 5-9 июль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида CAFA U-16 Championship мусобақасини муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни йўллайман.

Аминманки, Марказий Осиё футбол конфедерацияси Сизнинг раҳбарлигингиз остида минтақангизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўшишда давом этади.

Сиз билан яқин келажакда учрашишни интиқлик билан кутиб қоламан. Ўзимнинг илиқ тилакларим ила Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа”.

Шунингдек, ОФК бош котиби Дато’ Виндсор Жон ҳам CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўз табригини йўллаган.

“Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасидаги CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан Сизни табриклаймиз ва Воҳид Карданининг мазкур мусобақа учун Тошкентга ташрифи чоғида унга кўрсатилган меҳмондўстлик ҳамда кўмак учун миннатдорлик билдирамиз.

Сизнинг Осиё футболи ривожи ва олға силжиши йўлида ОФКни давомий қўллаб-қувватлашингизни бундан кейин ҳам кутиб қоламиз. Ташаккур.

Ҳурмат ила Дато’ Виндсор Жон, Бош котиб”, – дейилади табрикномада.

Манба: the-uff.com

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО