Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎФАда клублар вакиллари ва комиссарларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

21.07.2018

Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Про-лигаси доирасидаги учрашувларнинг юқори даражада ташкил этилишини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар вакиллари ҳамда ПФЛ томонидан ўйинларга комиссар сифатида тайинланадиган масъулларнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ҳамда ЎзПФЛ спорт бўлими бошлиғи Баҳодир Мирзаев Суперлига ҳамда Про-лига доирасидаги ўйинларнинг ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказилиши учун зарур талаблар ҳақида маълумот бериб, ўз навбатида айрим учрашувлар давомида юзага келган бир қатор камчиликларни қандай бартараф этиш мумкинлиги хусусида сўз юритишди.
Қолаверса, клублар вакиллари ўйиннинг ташкилий масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Хусусан, учрашувнинг юқори савияда ўтиши учун масъул дея тайинланадиган комиссарларнинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар муҳокама қилинди. Клублар вакиллари ҳамда комиссарларнинг учрашув вақтида ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, Суперлига ҳамда Про-лига доирасидаги ўйинларнинг талаб даражасида ўтказилишини таъминлашлари зарурлиги эътироф этилди.

Бир қатор клублар вакиллари комиссарлар ишини янада яхшироқ йўлга қўйиш ва ўйин атрофидаги ташкилий масалаларни янада яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдиришди. Йиғилиш якунида ЎзПФЛ ва клублар мавсумнинг қолган иккинчи қисмини ҳам муносиб ўтказиб, ўйин ва унинг атрофидаги тадбирларни ўзаро ҳамкорликда юқори савияда ташкил этиш бўйича келишиб олишди.

Манба: pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО