Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ОТЖ мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

15.08.2018

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ бугун Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Вакилларимиз Бангладеш олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голларга Забиҳулло Ўринбоев (24), Достон Ҳамдамов (57) ва Икром Алибоев (67) муаллифлик қилишди.
Кейинги учрашувни Равшан Ҳайдаров шогирдлари 16 август куни Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Осиё ўйинлари
Ўзбекистон ОТЖ – Бангладеш ОТЖ 3:0
Голлар: Забиҳулло Ўринбоев (24), Достон Ҳамдамов (57), Икром Алибоев (67)
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Бобур Абдухолиқов, 69), Жавоҳир Сиддиқов (Хуршид Ғиёсов, 79), Икром Алибоев, Достон Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев, 64), Достонбек Турсунов.
Бангладеш ОТЖ: Ашраф Рана, Раҳмат Миа, Жамал Буян, Ҳуссайн Бадша, Топу Барман, Махбубур Раҳмон, Раҳмон Фаҳад, Саад Уддин, Миаҳ Зони, Башванат Гош, Аҳмад Бипло.
Манба: ufa.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО