31.08.2018
Бугунги кунда жаҳон футболида VAR (Video assistant referee), яъни ҳакамнинг видео кўмакчиси тизими қўлланилаётганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.
Ушбу тизим Россияда бўлиб ўтган 2017 йилги Конфедерациялар кубоги ҳамда 2018 йилги жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларда ҳам тўлақонли равишда қўлланилди. Ушбу тизим ҳакамларга қуйидаги 4та баҳсли вазиятларда тўғри қарор чиқариш учун ёрдам беради:
дарвоза томон зарба берилганда тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтганини аниқлашда;
пенальти белгилаш учун;
қизил карточка берилиши керак бўлган вазиятни баҳолашда;
қоида бузган футболчини аниқлаш вақтида муаммо юзага келганда.
Ушбу тизимнинг самарадорлигини ошириш, ҳакамларнинг ушбу тизим ёрдамида вазиятларни таҳлил қилаётган пайтда пайдо бўлиши мумкин бўлган савол ва бошқа камчиликлар борасида маълумотлар бериш мақсадида 2018 йилнинг 1-5 октябрь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида семинар ташкил этмоқда.
Семинарда Ўзбекистон номида ФИФА ва ОФК ҳаками Равшан Эрматов ҳамда ФИФА ва ОФК инструктори, Марказий Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Фарҳод Абдуллаевлар иштирок этишади.
Манба : ufa.uz