Бугун Азамат Абдураимов ҳамда “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи иштирокида матбуот анжумани ўтказилади

13.10.2018

Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Испания Ла лигаси билан икки томонлама яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришганди.

Мазкур ҳамкорлик доирасида, 13 октябрь куни Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ташриф буюради. 14 октябрь куни эса Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда “Эйбар” клубининг U-15 жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.

Бугун, 13 октябрь соат 14:00да ЎФА матбуот анжуманлари залида “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеро ҳамда Азамат Абдураимов иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.

Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Эйбар” U-15 жамоасига қарши баҳси 14 октябрь куни пойтахтимиздаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да старт олади.

Манба: ЎФА Матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО