27 октябрь куни Ўзбекистон кубоги финали олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

25.10.2018

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашувида АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Финалдан бир кун аввал ҳар икки жамоа устозлари ҳамда бир нафардан етакчи футболчилари иштирокида ўйин олди матбуот анжумани ташкил этилади. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида аккредитациядан ўтган барча турдаги ОАВ вакиллари мазкур учрашув олди тадбирлари, ўйин ва унинг атрофидаги барча воқеликларни бевосита воқеа жойидан ёритишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га ҳар бир нашр финалга борадиган журналистлари рўйхатини тақдим этиши лозим.
АГМК жамоаси 27 октябрь куни соат 16:00да “Истиқлол” стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади. Соат 16:45да “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда “шерлар”нинг бир нафар футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Соат 17:00дан бошлаб эса “Пахтакор” расмий машғулот ўтказади ва унинг ҳам 15 дақиқаси очиқ тарзда ўтади. Соат 17:15да АГМК устози Бахтиёр Ашурматов ва жамоа футболчиси иштирокида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин куни учрашув бошланиши олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади.

Барчани финал баҳсига таклиф этамиз!

Манба: ПФЛ Матбуот хизмати

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО