Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЎФА Халқаро бошқарма мутасаддилари “Интер” клуби академияси раҳбарияти билан учрашди

17.12.2018

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилда Испаниянинг “Реал Мадрид” академияси вакиллари пойтахтимизда ва вилоятларда мастер-класслар ўтказишди. Шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш футболчиларимиз Мадрид шаҳрига ташриф буюриб, у ерда бевосита “Қироллик клуби” академияси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида “Интер” клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Интер” академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, “Интер” клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва “Интер” академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.

Учрашув давомида юртимизда “Интер” академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, “Интер” академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, “Интер” клуби афсонаси” лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.

Маълумки, ҳозирда юртимизда “Про” дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, “Интер” клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда “Интер” клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

ЎФА мутасаддилари “Интер” академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.

Манба: ufa.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор1747
2Локомотив1734
3Бунёдкор1730
4Насаф1727
5Сўғдиёна1727
6Навбаҳор1725
7Сурхон1722
8Металлург1720
9Динамо1719
10Қизилқум1717
11Андижон1716
12АГМК1716
13Қўқон-19121714
14Бухоро1712
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Локомотив1738
2Пахтакор1731
3Насаф1730
4Бунёдкор1730
5АГМК1728
6Андижон1726
7Металлург1723
8Навбаҳор1723
9Сўғдиёна1723
10Бухоро1722
11Қизилқум1717
12Динамо1717
13Қўқон-19121714
14Сурхон179