Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Лицензиялаш бўйича регламент талабларини бажарган клублар ҳақида

03.01.2019

ОАВда аввалроқ Ўзбекистон клубларининг тўрт нафари ОФК лицензиялаш талабларини бажарганлиги, яна уч нафар клуб эса, санкциялар билан ушбу лицензиялаш талабларини бажаргани ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича миллий регламентни ишлаб чиққани ва у клубларга тақдим этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Ушбу регламент, шунингдек кенг жамоатчилик учун ҳам ҳавола этилгани ва уни расмий сайтдан юклаб олиш мумкинлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Эътиборлиси, ушбу лицензиялаш талабларини ишлаб чиқишда Профессионал Футбол Лигаси ОФК лицензиялаш талабларидан келиб чиққан, аммо айрим талаблар ОФК талабларидан ҳам жиддийроқ ҳисобланади. ОФК лицензиялаш талабларини клублар ўртасида ОФК мусобақаларида қатнашадиган клублар бажариши шарт ҳисобланади. Қолган клублар эса ОФК лицензиялаш талабларини бажариши шартли ҳисобланмайди, боиси улар миллий лицензиялаш талабларини бажариши лозим ва бу лицензия уларга футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати учрашувларида қатнашиш учун имкон беради.

Исталган клуб ОФК лицензиясини олиши мумкин, аммо шу билан биргаликда, улар миллий чемпионатда иштирок этиш учун миллий лицензияни ҳам қўлга киритишлари шартдир.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистоннинг 7та клуби ОФК лицензиялаш талабларини бажарган ва ОФК лицензиясини қўлга киритган. ОФК улардан учтасига – “Насаф”, АГМК ва “Навбаҳор” клубларига санкциялар билан, яъни маълум имтиёзлар орқали клубларга ОФК лицензиясини тақдим этган. Ушбу клублар маълум муддат давомида ОФК талабларини бажариши шарт. Қолган клублар эса миллий лицензияга эгалар. Бу йилдан бошлаб, миллий лицензиялаш талаблари янада кучайтирилди. Клубларнинг ўз академиялари бўлиши, стадион инфратузилмаси, шунингдек бир қатор бошқа мезонлар шартли қилиб қўйилди. Қолаверса, Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича махсус комиссияси йил давомида клубларни мониторинг қилиб бориш ваколатини ўзида қолдиради.

Манба: www.pfl.uz
Суперлига
#КлубЎО
1Локомотив2046
2Пахтакор2037
3Навбаҳор2031
4Бунёдкор2027
5Металлург2019
6Бухоро2010
#КлубЎО
1Насаф2034
2Қизилқум2031
3Қўқон-19122028
4АГМК2027
5Сўғдиёна2024
6Нефтчи2018
Ёшлар лигаси
#КлубЎО
1Пахтакор3171
2Бухоро3258
3Қизилқум3256
4Бунёдкор3255
5Локомотив3244
6Металлург3244
7Насаф3241
8Нефтчи3240
9Қўқон-19123239
10АГМК3235
11Сўғдиёна3228
12Навбаҳор3227