Куала Лумпурда ОФК Мусобақалар қўмитасининг илк йиғилиш ўтказилди ва унда U-19 Осиё чемпионати баҳсларини қабул қилиш учун ариза берган мамлакатлар ичида Ўзбекистон номзоди маъқулланди. Шу тариқа, мамлакатимиз ўз тарихида илк бор мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қиладиган бўлди.

Қайд этиш жоиз, U-19 Осиё чемпионати-2020 баҳслари тақвимга кўра, келаси йилнинг 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади.