Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Мухлислар соғинган ғалаба

11.10.2019

Ниҳоят, Ўзбекистон терма жамоаси чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларга ғалабани тақдим этди.

Вадим Абрамов ўйинга танлаган таркиб ва тактика иш берди. Миллий жамоа сафида дебют ўйинини ўтказган Қодирқуловнинг голи дейсизми, Шомуродов фақат “Ростов”да эмас, терма жамоада ҳам голли серияни давом эттириши мумкинлигини исботлаганини айтасизми, турли туман услубда киритилган голлар — буларнинг барчаси ишқибозларимизга ёқди.

Ҳаттоки, Одил Аҳмедовнинг ҳисобга олинмагани голи ҳам ўйиннинг чиройини бузмади, аксинча, учрашувга чирой бағишлагандек бўлди.

Нима ҳам дердик, Ўзбекистон энди ўзига ўхшади. Ғалаба муборак!

ЖЧ-2022 саралаш.

“D” гуруҳи,

3-тур
ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН – 5:0 (2:0)
Голлар: Санжар Қодирқулов (2), Элдор Шомуродов (33), Жамшид Искандаров (53), Ислом Тўхтахўжаев (72), Игорь Сергеев (90)
Ўзбекистон: 01.Элдор Суюнов, 04.Фарруҳ Сайфиев (Икром Алибоев 75), 05.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 03.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 22.Жамшид Искандеров (Одил Аҳмедов 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 07.Отабек Шукуров, 17.Достон Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 79).
Яман: 22.Салим Сайид (Д), 05.Маҳди Аловуддин, 02.Аҳмад ал-Ҳамрий, 04.Мудир Абдуробий (Муҳаммад Салим 85), 17.Муфид Сарҳан, 12.Аҳмад Моҳир (Эссам ал-Воравий 48), 16.Носир ал-Гаҳваший, 11.Абдулвоси ал-Матрий, 20.Эмад Тавфиқ (Муҳаммад Умар 71), 07.Аҳмад ас-Сарорий, 09.Умар Абдуллоҳ ад-Даҳий
Ҳакамлар: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия), Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания), Аҳмад Алали (Қувайт)
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар)
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия).

Манба: www.stadion.uz.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО