Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича семинар ўтказилди

24.11.2019

Жорий йилнинг июль ойида Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш масаласи бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми, шунингдек, Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказган эди.

Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишган эди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинларга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлаган эди.

Шу мақсадда куни кеча AFC Integrity вакиллари юртимизга ташриф буюриб, Суперлига ва Про-лига клублари бош мураббий ва раҳбарлари учун махсус семинар ташкил этишди. Семинар давомида келишилган ўйинлар ташкил этилишининг олдини олиш, ўйин натижасига таъсир кўрсатилишига қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатга қарши курашиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар тақдим этилди.

Манба: ufa.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Пахтакор922
2АГМК921
3Навбаҳор917
4Қўқон-1912916
5Металлург916
6Насаф916
7Бунёдкор816
8Локомотив912
9Сўғдиёна911
10Машъал99
11Сурхон97
12Андижон95
13Қизилқум92
14Бухоро82
U-21 биринчилиги
#КлубЎО
1Металлург922
2Насаф921
3Пахтакор920
4АГМК918
5Сўғдиёна917
6Андижон912
7Навбаҳор911
8Локомотив910
9Қизилқум98
10Сурхон97
11Бухоро86
12Қўқон-191296
13Бунёдкор86
14Машъал94