Козак ва Одил Аҳмедов «Навбаҳор» машғулотларида иштирок этишди

13.12.2019

Хабар берганимиздек, 10 декабрдан жамоамиз маҳаллий футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни бошлаганди.

“Лочинлар” бугун ҳам “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдони ёнида жойлашган мини – футбол майдончасида машғулот ўтказишди.

Тайёргарлик жараёнини доимгидек, “Навбаҳор”нинг ёрдамчи мураббийлари – Аъзам Ражаббоев ва Мустафо Байрамов олиб боришди.

Эътиборлиси, “лочинлар”нинг бугунги машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки нафар наманганлик вакили – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳамда “Пахтакор” ҳимоячиси Владимир Козак иштирок этишди.Таъкидлаш жоизки, мазкур футболчилар ўз спорт формаларини йўқотмаслик мақсадида, “Навбаҳор” аъзолари билан биргаликда шуғулланишди.

Шунингдек, наманганликларнинг бугунги тайёргарлик жараёнини якунига етган мавсумнинг 1-даврасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган, 2-даврада эса Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп сурган тажрибали ҳужумчи Баҳодир Насимов ҳам кузатганлигини таъкидлаш жоиз.

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.       

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО