Элдор Шомуродов қишда жамоани тарк этадими?

25.12.2019

Россиянинг «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистоннинг энг яҳши футболчиси деб эътироф этилганидан хабарингиз бор. Тақдирлаш маросимидан сўнг, футболчини суҳбатга тордик.

Ушбу мавсумда чинакамига ўсишга эришдингиз. Бунинг сабаби нима деб ҳисоблайсиз?

Сабаби? Менимча мухлислар ва мураббийлар ишончи. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши менга қўшимча куч бағишлади. Айни дамда, ўзимни жуда яҳши ҳис этяпман. Умид қиламанки, мавсумнинг қолган қисмини ҳам кўтаринки руҳда ўтказаман.

«Ростов» жамоасида қолишни режалаштиряпсизми?

Ҳозирда клуб билан тузилган шартномам мавжуд. «Ростов»да жуда бахтлиман. Мусобақа жадвалида бироз пастлаган бўлсакда, барчасини ўнглаш учун етарлича имкониятларга эгамиз. Шундай экан, бор эътиборимни ўз клубимдаги ўйинларга қаратишимиз лозим.

Қишки трансферлар чоғида кучлироқ чемпионатларда тўп сурувчи клублардан таклиф тушиб қолсачи?

Нима бўлган тақдирда ҳам қишки трансферлар чоғида ҳеч қаерга кетмайман. Агарда бошқа жамоага ўтсам ҳам, бу ёзда амалга ошади. Ҳозирча «Ростов» клуби футболчисиман.

 

Манба: stadion.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО