Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Арманистон билан ўйин ўтказади

31.12.2019

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.

2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.

Ушбу учрашувга тайёргарлик доирасида терма жамоамиз 23 февраль куни Дубайда  Беларусь терма жамоаси билан учрашув ўтказиши ҳақида олдинроқ маълумот берган эдик. Бош жамоамиз март ойида Тошкентда ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади. 26 март куни Арманистон терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади. Айнан мана шу учрашув Яман билан ўйин олдидан якуний тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Манба: www.ufa.uz
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО