04.01.2020
Ўзбекистоннинг яқин ўтмишдаги энг яхши футболчиларидан бири, айни дамда Олмалиқнинг АГМК клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Миржалол Қосимов депутат бўлди. Бу ҳақда “Daryo”га Қосимовнинг ишончли вакилларидан бири маълум қилди.
Таъкидланишича, Миржалол Қосимов номзоди Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига қўйилган. 22-декабр куни бўлиб ўтган сайловларда етарлича овоз олган Қосимов депутатликка сайланган.
Маълумот учун, 49 ёшли мутахассис қўл остидаги АГМК ортда қолган мавсум Ўзбекистон чемпионатида 8-ўринни банд этди. Мамлакат кубоги финалида эса “Пахтакор”га мағлуб бўлди.